ARRIZO 8 HYBRID
CHERY’DAN BIRINCHI GIBRID

 

344 900 000 so'mdan*
ARRIZO 8 HYBRID
TIGGO 2 PRO
SHAHAR ICHIDAGI HARAKATLAR UCHUN ZAMONAVIY VA HAMYONBOP AVTOMOBIL

 

214 900 000 so'm
199 900 000 so'm
TIGGO 2 PRO
TIGGO 7 PRO
OILAVIY KROSSOVER

 

311 900 000 so'mdan
286 900 000 so'mdan*
TIGGO 7 PRO
TIGGO 7 PRO MAX
HAR QANDAY YO'LDA QULAYLIK VA ISHONCHNI QADIRLAYADIGAN OILA UCHUN IDEAL TANLOV

 

364 900 000 so'm
339 900 000 so'm
TIGGO 7 PRO MAX
TIGGO 8 PRO
ZAMONAVIY QULAYLIK DARAJASIGA EGA KROSSOVER

 

399 900 000 so'm
374 900 000 so'm
TIGGO 8 PRO
TIGGO 8 PRO MAX
HASHAMATLI YETTI O‘RINDIQLI PREMIUM TOIFADAGI KROSSOVER

 

480 900 000 so'm
455 900 000 so'm
TIGGO 8 PRO MAX
ARRIZO 6 PRO
C SINFDAGI SHAHAR SEDANI

 

239 900 000 so'mdan
214 900 000 so'mdan*
ARRIZO 6 PRO

Оммавий оферта

Оммавий оферта

«Barakali Juma» акциясини ўтказиш тўғрисида

Ушбу оммавий оферта (кейинги ўринларда - «Оферта») чекланмаган миқдордаги шахсларга қаратилган бўлиб, OOO “Roodell”, манзил: Тошкент шаҳри, Янги Сергели, 7, (кейинги ўринларда - «Ташкилотчи») томонидан «Barakali Juma» акциясида иштирок этишни таклиф қилишдир.

1. Атама ва таърифлар

1.1. Акция - Ташкилотчи томонидан талабни оширишга қаратилган маркетинг тадбири.

1.2. Иштирокчи - ушбу Оферта шартларини бажарган ҳар қандай ҳуқуққа лаёқатли жисмоний шахс.

1.3. Махсулот - акция доирасида Ташкилотчи ва унинг расмий дилерлари томонидан сотиладиган Chery автомобиллари.

2. Офертанинг предмети

2.1. Ташкилотчи Иштирокчига «Barakali Juma» акциясида иштирок этишни таклиф қилади. Chery автомобилларидан бирини харид қилган Иштирокчи акция доирасида қийматли совғаларга эга бўлиши мумкин.

2.2. Асосий совға сифатида газ баллон ускунаси (ГБУ) - пропан ёки метан - бепул берилади ва ўрнатилади.

2.3. Бепул ГБУ миқдори ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида тақсимланади ва умумий чегарага эга.

2.4. ГБУ тақдим этиш бўйича якуний қарор Chery дилерлик марказидаги дилер томонидан қабул қилинади.

2.5. Иштирокчи офертани Chery автомобилларидан бирини харид қилиш орқали акцепт қилади.

3. Акция шартлари

3.1. Акция муддати: 2025-йил 30-ноябргача.

3.2. Акцияда иштирок этувчи моделлар ва асосий совғалар:

Chery Tiggo 7 Pro

  • Luxury - ГБУ (пропан)
  • Premium - ГБУ (пропан)
  • Pro Max - ГБУ (пропан)

Chery Tiggo 8 Pro Max

  • Pro Max - ГБУ (пропан)

Arrizo 6 Pro

  • Life - ГБУ (метан)
  • Comfort - ГБУ (пропан)
  • Intelligence - ГБУ (пропан)

3.3. Қўшимча совғалар:

Акция доирасида бир қатор қўшимча совғалар дилер ихтиёрига кўра тақдим этилиши мумкин. Бу совғалар дистрибьютор OOO “Roodell” томонидан эмас, балки дилернинг ўзи томонидан берилади.

Қўшимча совғалар қуйидагилар бўлиши мумкин (рўйхат тўлиқ эмас):

  • брендланган мерч;
  • автомобил аксессуарлари (пороги, тонровка, ковриклар ва бошқалар);
  • бепул ТО;
  • бошқа сервис ёки аксессуар хизматлари - дилер ихтиёрига биноан.

3.4. Бепул тест-драйв Chery'нинг барча расмий дилерларида мавжуд.

3.5. Акциядаги товарлар ва совғалар сони чекланган.

3.6. Акция бошқа таклифлар билан бирлаштирилмайди, агар бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Иштирокчи акция шартларига риоя этиши шарт.

4.2. Ташкилотчи акция шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Янгиланган Оферта cheryauto.uz сайтига жойлаштирилади.

4.3. Ташкилотчи акция шартларини бузган шахсларни иштирокдан чеклаш ҳуқуқига эга.

5. Жавобгарликни чеклаш

5.1. Ташкилотчи техник носозликлар, тизим ишидаги узилишлар ёки учинчи шахслар хатти-ҳаракатлари сабабли Иштирокчининг акцияда иштирок ета олмаслиги учун жавобгар эмас.

5.2. Ташкилотчи акция товарлари ва совғаларининг ҳар бир дилерлик марказида мавжудлигига кафолат бермайди, чунки ГБУ ва қўшимча совғалар лимитланган.

6. Якуний қоидалар

6.1. Оферта сайтга жойлаштирилган пайтдан амал қила бошлайди ва акция тугагунга қадар кучда бўлади.

6.2. Офертани акцепт қилиш Иштирокчининг ушбу шартларга тўлиқ розилиги ҳисобланади.

6.3. Ушбу Офертада назарда тутилмаган ҳолатларда амалдаги қонунчилик қоидалари қўлланилади.